Линклар

logo-print

Европа лидерлари Украина шарқидаги урушни зудлик билан тўхтатишга чақирмоқдалар


Франция президенти Франсуа Олланд ва Германия канцлери Ангела Меркель.

Франция президенти Франсуа Олланд ва Германия канцлери Ангела Меркель.

Франция президенти Франсуа Олланд, Германия канцлери Ангела Меркель ва Украина президенти Петро Порошенко Украина шарқида “зудлик билан ўт очишни тўхтатиш” чақириғи билан чиқишди. Уч мамлакат лидерлари ўртасидаги телефон суҳбати Донбассда тинчлик ўрнатиш бўйича Минск музокаралари натижасиз якунланганидан 1 кун ўтгач, якшанба куни бўлиб ўтди.

1 февраль куни бўлиб ўтган ўзаро суҳбат чоғида Олланд, Меркель ва Порошенко қуролланган россияпараст айирмачилар ва Украина ҳукумат кучлари ўртасида кечаётган жанговар ҳаракатлар эскалациясини муҳокама қилганлар ва Минскдаги музокаралар натижасиз якунланганидан таассуф изҳор этганлар.

Сўнгги кунларда шарқий Украинадаги Дебальцево шаҳри атрофида қуролли тўқнашувлар суръати жадаллашган. У ерда айирмачилар Киев қўшинларини ўраб олишга уринмоқдалар.

Украина ҳарбий қўмондонлиги томонидан 1 февраль куни тарқатилган маълумотларга кўра, сўнгги 24 соат ичида Дебальцево яқинида украиналик 13 аскар ўлдирилган, 20 нафар ҳарбий яраланган. Шунингдек, бу жанглар оқибатида 17 нафар тинч фуқаро нобуд бўлгани айтилмоқда.

Донбассда 2014 йил апрелидан буён давом этаётган жангларда, маълумотларга кўра, шу кунгача 5 минг 100 киши ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG