Линклар

“Ангрен-Поп” темир йўл линияси яна бир йилдан сўнг ишга тушиши мумкин


Ангрен-Поп темир йўлининг бир қисми Тошкентни Фарғона водийси билан боғлайдиган Қамчиқ довонидан ўтади.

Ангрен-Поп темир йўлининг бир қисми Тошкентни Фарғона водийси билан боғлайдиган Қамчиқ довонидан ўтади.

“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати “Ангрен-Поп” темир йўл линияси қурилишини 2016 йил апрелида якунига етказмоқчи. Бу ҳақда UzDaily.uz сайти ширкат бош муҳандиси Шерзод Исматуллаев сўзларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Исматуллаевга кўра, қиймати 1,2 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган “Ангрен-Поп” темир йўли қурилиш лойиҳаси доирасида шу кунгача 523 миллион доллар маблағ ўзлаштирилган.

“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати масъули мазкур темир йўл линияси Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан боғлаб, бутун республика бўйлаб ягона темирйўл транспорт тизимини шакллантириш ишини ниҳоясига етказишини қайд этган.

Ангрен-Поп темир йўл линияси қурилиши 2013 йил июлида бошланганди. Қамчиқ довони орқали ўтувчи бу йўлда тунел қазиш ишларини Хитойнинг China Railway Tunnel Group ширкати амалга оширмоқда.

XS
SM
MD
LG