Линклар

logo-print

Украина шарқидаги аийрмачилар 100 минг кишилик қўшин тўпламоқчи


Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар етакчиси Киев ҳукумати армиясига қарши курашиш учун 100 минг кишилик қўшин тўплаш ниятини эълон қилди. Александр Захарченконинг бу баёноти ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасидаги зўравонликлар авж олган пайтга тўғри келмоқда.

Ўзини Донцек халқ республикаси деб эълон қилган тузилма етакчиси Захарченко 2 февраль куни қилган чиқишида сафарбарлик 10 кундан кейин эълон қилинишини билдирди. “Аввал кўнгиллилар қанча бўлишини кўриб, кейин нима қилишни кўрамиз”, деди у.

Ўтган ойда Украина парламенти армияга қўшимча 100 минг аскар жалб қилинишига оид режаларни маъқуллади.

Сўнгги ҳафталар ичида Украина шарқидаги жанговар ҳаракатлар янада авж олди ва 31 январ кунги тинчлик музокараларининг натижасиз якунланиши вазият яхшиланишига умид қолдирмаётир.

Айирмачилар Донецк ва Луганск вилоятларини тўла босиб олиш билан таҳдид қилмоқда.

XS
SM
MD
LG