Линклар

Миср суди Мусулмон Биродарлигининг 183 тарафдорини ўлимга маҳкум этди


Миср суди тақиқланган Мусулмон Биродарлиги ҳаракатининг 183 тарафдори устидан чиқарилган ўлим ҳукмини ўз кучида қолдирди.

Қоҳира суди ўтган йилнинг декабрида 188 судланувчи устидан дастлабки ҳукмни эълон қилган эди. Улар 2013 йилда полиция маҳкамасига қилинган ҳужум пайтида 11 зобитни ўлдирганликда айбланмоқда.

Бу ҳужум 2013 йилнинг июлида исломчи приезидент Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан четлатилиши ортидан юзага келган намойишлар пайтида рўй берган эди.

2 февраль кунги суд қарори билан вояга етмаган судланувичга чиқарилган ўлим ҳукми 10 филлик қамоққа ўзгартирилди, икки айбланувчи оқланди ва яна икки айбланувчи вафот этгани боис айбловлар бекор қилинди.

Бу ҳкум устидан шикоят киритиш имкони сақланиб қолмоқда. Январь ойида полиция маҳкамасига ҳужум қилганликда айбланган 37 кишига чиқарилган ўлим ҳукми бекор қилинган эди.

XS
SM
MD
LG