Линклар

БМТ: Украина шарқида тўқнашувлар бошланганидан буён 5358 одам ҳалок бўлди


БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зеид Раад ал Ҳусайин Украина шарқида қуролли тўқнашувлар бошланганидан бери 5358 одам ҳалок бўлганини билдирди.

БМТ мулозимига кўра, ўтган бир ой ичида Украина шарқида тинч аҳоли орасидан камида 224 одам нобуд бўлган, беш юздан ортиқ одам яраланган.

Қурбонлар сони бундан-да кўп бўлиши мумкин.

- Вазиятнинг кескинлашуви Украина шарқидаги низоли ҳудудда қолган беш миллиондан ортиқ аҳоли учун ҳалокатли бўлиши тайин, - дейди Зеид Раад ал Ҳусайин.

Украина шарқида ўт очишни тўхтатиш бўйича 31 январь кунги Минскдаги уч тарафлама музокаралар натижасиз якун топди.

Украина, Россия ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари ўртасидаги музокараларда томонлар оғир техникани жанг майдонидан олиб чиқиши, ўт очишни тўхтатиши, Луганск ва Донецк вилоятларига гуманитар ёрдамлар етказилиши ҳамда асирларнинг озод этилиши борасида муросага келиши кутилаётганди.

XS
SM
MD
LG