Линклар

logo-print

Сурхондарë вилояти Сариосиë туманидан мактуб йўллаган тингловчи туман Паспорт столида бўлаëтган қонунбузарликлар ҳақида ëзиб юборди. Тингловчига кўра¸ расмга тушиш учун 2 ой кутаëтган фуқаролар биометрик паспортни 4-5 ойлаб кутмоқда.

"Мен Сурхондарë вилояти Сариосиë туманиданман. Бизда паспорт олиш жуда қийин бўлиб қолди.

Паспорт столга бориб очередда турамиз. У ерда ишлайдиган ходимларнинг иш вақти деярли йўқ. Биз фуқаролар эрталаб 6дан бориб очередда турамиз. Улар эса соат 11дан ишлашади.

Уларнинг иш вақти соат нечадан қилиб белгиланган ўзи?

Биздаги паспорт стол ишни соат 11да бошлайди. Бир ярим соат ишлаб обедга чиқишади. Соат 15:00да обеддан келишади. Яна икки соат ишлаб 17:00да иш вақти тугаганини айтишади. Уларга ҳеч ким гапира олмайди. Айтингчи шу ҳам инсофданми!

Ундан ташқари, паспорт пули 58 минг берамиз¸ учëтга туриш учун 6 минг олади¸ круглий печат учун 6 минг олади¸ бир бланка тўлдириш учун 2 минг сўм олади.

Расмга тушиш учун 2 ой кутамиз. Хуллас, биометрик паспортни 4-5 ой кутамиз. Бунақа нархлар қонун доирасига тўғри келадими?

Гапирсак, гап кўп.

Дарвоқе, Паспорт столида ҳар куни 500талаб одам очередда туради."

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG