Линклар

logo-print

BahsOnline: Каримов кетсинми ёки умрбод президент бўлиб қолсин?

  • Садриддин Ашур

presidential residence, Tashkent, December 10, 2014

presidential residence, Tashkent, December 10, 2014

Йигирма беш йилдан буён Ўзбекистон президенти бўлиб келаётган 77 ёшли Ислом Каримов ўрнини бўшатиб бериши тарафдоримисиз ёки унинг умрбод президент бўлиб қолишини истайсизми? BahsOnlineнинг 4 февраль, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да ўтказилган навбатдаги сонида ана шу мавзу мунозара қилинди.

Ислом Каримов 25 йилдан буён Ўзбекистон президенти бўлиб қолмоқда.

Каримов мухолифати уни ҳокимиятни узурпация қилиш ва мамлакат Конституциясига зид равишда президент бўлиб қолаётганликда айбламоқда.

29-мартда бўлиб ўтадиган президентлик сайловига ЎзЛиДеп партияси президентликка яна Ислом Каримов номзодини кўрсатди. Кузатувчиларнинг айтишларича, бу гал ҳам Ислом Каримов шак-шубҳасиз яна президентликка сайланади.

Каримов номзоди қўйилиши ортидан ижтимоий тармоқларда "у энди ўлгунича ҳокимиятдан кетмайди", "умрбод президент бўлиб қолади", сингари фикрлар кўп айтила бошлади.

Каримовнинг ўзи ҳам сўнгги чиқишларидан бирида бошлаган ишларини охирига етказиш учун яна йигирма беш ишлашини шаъма қилди.

Озодлик мақолаларининг бир қанчасида президент тарафдорлари Каримовни Ўзбекистондаги тинчлик сақланишининг асосий кафолати деб билиб, унинг умрбод президент бўлиб қолишини истаб, шарҳлар қолдирди.

Бироқ, айни пайтда, бу фикрга қарама-қарши тарзда Каримов ҳокимияти Ўзбекистонни таназзулга олиб келгани, мамлакат иқтисодини чўктиргани, миллионлаб муҳожирларнинг ташқарига чиқиб кетишига сабабчи бўлгани ҳақидаги фикрлар ҳам бот-бот янграмоқда.

Ўзбекистондаги бугунги вазиятни 1937 йилги собиқ шўъро тизими ҳамда бугунги Шимолий Корея режимига қиёслашлар кўпайди.

Хўш, Ислом Каримов президентликдан кетсинми ёки умрбод шу вазифада қолсин?

Каримов ҳақиқатан ҳам Ўзбекистондаги тинчликнинг гарантими?

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG