Линклар

logo-print

Сурияда ҳалок бўлган йигирма иккинчи қирғизистонликнинг исми аниқланди


Қирғизистон расмийлари Сурияда жангарилар сафида жанг қилаётган пайтда ўлдирилган қирғизистонликлардан яна бирининг исми аниқланганини маълум қилди.

Ички ишлар вазирилиги ҳозирча ҳалок бўлган шахснинг симини ошкор қилмаётир. Маълум бўлишича, мазкур шахс Сурияда ҳалок бўлган 22-қирғизистонликдир. Унинг ёши 25 да бўлиб, Ўш вилоятининг Қорасув туманида яшаган.

Қирғизистон расмийлари Суриядаги жангарилар сафида 200 нафар қирғизистонлик жанг қилаётганини, улардан 30 нафари аёллар эканини билдирди. Қирғизистонда шу кунгача Сурияга одам ёллашга уринган 83 ҳолат фош этилган.

Бўхронларни ўрганиш халқаро гуруҳи Суриядаги жангарилар сафида минтақадан борган 4000 одам борлиги ҳақида маълумот тарқатган эди.

XS
SM
MD
LG