Линклар

logo-print

Россияга хиёнатда айбланаётган аёл қамоқдан чиқарилди


Светлана Давидова.

Светлана Давидова.

Россияда давлатга нисбатан хиёнатда айбланаётган Светлана Давидованинг адвокати Сергей Бадамшин ўз мижози Москвадаги Лефортово қамоқхонасидан озод қилинганини билдирди.

Светлана Давидовага судгача шаҳардан ташқарига чиқмаслик эҳтиёт чораси белгиланди. Москвадан 240 километр наридаги Вязьма шаҳарчасида яшаган 36 ёшли Давидова етти боланинг онаси. Унинг энг кичик фарзанди ҳали сут эмги ёшида.

Светлана Давидова Россия махсус хизмати томонидан Украина элчихонасига телефон қилиб, ўз уйи олдидаги ҳарбий қисм аскарлари Донбассга жўнатилган бўлиши мумкинлигини айтганликда айбланиб 21 январда қўлга олинган.

Суд Светлана Давидовага тергов якунлангунига қадар, яъни 19 мартгача ҳибсда сақлаш эҳтиёт чорасини белгилаган эди. Агар Давидова айбдор деб топилса, 20 йилга қамалиши мумкин.

XS
SM
MD
LG