Линклар

logo-print

Тайваннинг TransAsia ширкатига қарашли ATR 72-600 учоғи 4 февраль куни мамлакат пойтахти Тайбэй яқинидаги дарёга қулаб тушди.

Хабарларда айтилишича, учоқ бортида 58 одам бўлган. Авиаҳалокатда камида 9 одам ўлган, 16 одам қутқариб қолинган. Қолган йўловчилар тақдири ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Мазкур учоқ Суншан аэропортидан Цзинмен оролига ички йўналишдаги рейсни амалга ошираётган эди. Парвоз қилганидан бир неча дақиқа ўтгач учоқ автомобил кўпригига урилиб, кейин дарёга қулаган.

XS
SM
MD
LG