Линклар

logo-print

Иорданияда икки радикал исломчи қатл этилди. Улардан бири 2005 йилги террорчилик ҳужумларида айбланиб, ўлимга ҳукм этилган ироқлик Сожида ар-Ришовийдир.

Унинг қатл этилиши “Исломий давлат” гуруҳи 3 февраль куни иорданиялик учувчи Муоз ал-Касаэсбеҳ темир қафас ичида тириклай ёқиб юборилгани акс этган видеони тарқатганидан сўнг рўй берди.

“Исломий давлат” радикал гуруҳи гаровга олинган япониялик журналистнинг жони эвазига Иордания ҳукуматидан уни озод қилишни талаб қилган эди.

Бунга жавобан Иордания ироқлик махбусани озод этишга тайёрлиги, бунинг учун иорданиялик учувчи Муат-ал- Касаэсбеҳ қўйиб юборилиши керак, деган шартни қўйганди.

Иорданиялик Муоз ал Касаэсбеҳ бошқарган учоқ ўтган йилнинг декабрида Суриянинг жангарилар назорат қилаётган ҳудудига қулаган ва учувчи асирга олинган эди.

Иордания қўмондонлиги учувчининг “Исломий давлат” гуруҳи томонидан ёқиб юборилганини тасдиқлади.

Иордания мудофаа вазирлиги матбуот котиби Мамдух ал Амирий: “бутун иорданияликларни ларзага солган бу фалокатли воқеа учун қаттиқ ўч олиниши”ни айтган.

XS
SM
MD
LG