Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:09

Донецк касалхонаси артиллерия ҳужумига учради


Украина шарқидаги Донецк шаҳари касалхоналарининг бирига артиллерия снаряди келиб,портлади.

Яраланган ва ҳалок бўлганлар бор, лекин улар сони маълум эмас.

Россияпараст айирмачилар Донецкнинг касалхона жойлашган Текстильшик мавзеси артиллерия ҳужумига тутилиши оқибатида 15дан ортиқ одам ҳалок бўлганини билдирди.

Айни пайтда ўт очишни тўхтатиш борасидаги ЕХҲТ чақириқларига қарамай Украина шарқидаги Дебальцево ва Углегорск шаҳарларида ҳукумат кучлари ва айирмачилар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Украина расмийлари сўнгги 24 соат ичида икки аскари ҳалок бўлганини билдирди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зеид Раад ал Ҳусайин Украина шарқида қуролли тўқнашувлар бошланганидан бери 5358 одам ҳалок бўлганини билдирганди.

БМТ мулозимига кўра, ўтган бир ой ичида Украина шарқида тинч аҳоли орасидан камида 224 одам нобуд бўлган, беш юздан ортиқ одам яраланган.

XS
SM
MD
LG