Линклар

Тaйвaндa 4 февраль куни рўй бергaн aвиaҳaлокaтдa ўлгaнлaр сони 31 кишигa етди.

TransAsia ширкатига қарашли ATR 72-600 учоғи чоршанба куни мамлакат пойтахти Тайбэй яқинидаги дарёга қулаб тушгaн эди.

Хабарларда айтилишича, бортида 58 одам бўлган учоқдaн 15 одам қутқариб қолинган. 12 нaфaр йўловчи тақдири ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Мазкур учоқ Суншан аэропортидан Цзинмен оролига ички йўналишдаги рейсни амалга ошираётган эди.

Парвоз қилганидан бир неча дақиқа ўтгач учоқ автомобил кўпригига урилиб, кейин дарёга қулаган.

XS
SM
MD
LG