Линклар

Меркел ва Олланд Путин билан учрашиш учун Москвага боради


Меркел ва Олланд Европада тинчликни сақлаб қолишнинг сўнгги уриниши сифатида Путиннинг олдига бормоқда.

Меркел ва Олланд Европада тинчликни сақлаб қолишнинг сўнгги уриниши сифатида Путиннинг олдига бормоқда.

Франция президенти Франсуа Олланд ва Германия канцлери Ангела Меркел жума куни Украина шарқидаги вазиятни муҳокама қилиш учун Москвага боради.

Парижда ўтказилган матбуот анжуманида Париж раҳбари:

- Биз можарони ҳал этиш учун янги таклифни ўртага қўямиз. Бу таклиф Украинанинг ҳудудий яхлитлигига асосланган. Бугун Киевда президент Порошенко билан учрашамиз ва эртага Москвада Россия президенти Путин билан учрашамиз. Вақт тугаб бормоқда. Биз бу ишни Франция ва Германия тинчликни сақлаб қолиш учун ҳамма нарсани қилмади¸ демасликлари учун қилаяпмиз¸ деди Франция президенти.

Айни пайтда¸ бугун АҚШ Давлат котиби Жон Керри ҳам Украина расмийларига мамлакат шарқида ўт очишни тўхтатиш юзасидан бораëтган музокараларда ëрдам бериш мақсадида Киевга келган.

Брюсселда эса¸ НАТОга аъзо давлат Мудофаа вазирлари Европа шарқини Россиянинг агрессив ҳаракатларидан ҳимоя қилиш учун мудофаа тизимларини кучайтириш масаласини муҳокама қилмоқда.

XS
SM
MD
LG