Линклар

Гулнора Каримованики экани тахмин қилинаëтган Takilantга пул ўтказган ширкатлар текширилмоқда


Ҳозирда Европанинг 10 га яқин давлати молиявий полицияси Takilant ширкатининг молиявий олди-бердиларини ўрганмоқда.

Ҳозирда Европанинг 10 га яқин давлати молиявий полицияси Takilant ширкатининг молиявий олди-бердиларини ўрганмоқда.

Vimpelcom ширкатининг Ўзбекистондаги бизнес шериги¸ россиялик миллиардер Михаил Фридманга қарашли Aqute Holdings & Investments 2006 йилда Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова эгаси экани иддао қилинадиëтган Talikant ширкати ҳисобига 19 миллион доллар ўтказган.Бу ҳақда Норвегиядаги Dagens Naeringsliv газетаси полициядаги манбалари ва ўз ихтиëридаги ҳужжатларга таяниб маълумот тарқатди.

Газетанинг ëзишича¸ Британияга қарашли Виржин оролларида 2006 йилнинг 12 январь куни расмий қайддан ўтган Aqute Holdings & Investments, орадан саккиз кун ўтиб Takilantнинг Латвиядаги Aizkraukles Bankдаги ҳисобига 19 миллион доллар ўтказган¸ 1 январь куни эсаVimpelcom Ўзбекистон телеком бозорига кирганини эълон қилган.

Норвегия нашрига кўра¸ Vimpelcomнинг йирик ҳиссадорларидан бири бўлган Telenor бу маълумотни ўрганишни сўраб полицияга мурожаат қилган.

Айни кунларда Норвегия парламент комиссияси ва Ҳолландия полицияси Vimpelcom ширкатининг Ўзбекистондаги амалиëтлари¸ хусусан¸ йирик коррупцияга аралашганига оид айбловларни ўрганиб чиқмода.

Айтилишича¸ 2007-2009 йиллар давомида Vimpelcom ва унга қарашли ширкатлардан асл эгаси Гулнора Каримова экани тахмин қилинаëтган Takilant ҳисобига 57¸5 миллион доллар пул ўтказилган.

XS
SM
MD
LG