Линклар

logo-print

Ўзбекистон Божхона декларациясига ўзгартиш киритилди


Ўзбекистон ҳукумати пилотсиз бошқариладиган учувчи объектларни мамлакат хавфсизлигига таҳдид деб топиб¸ уларни тақиқлади.

Ўзбекистон ҳукумати пилотсиз бошқариладиган учувчи объектларни мамлакат хавфсизлигига таҳдид деб топиб¸ уларни тақиқлади.

2 февралдан бошлаб Ўзбекистонга олиб кирилиши тақиқланган товарлар рўйхатига ўзгартиш киритилди.

Расмий нашрларнинг ëзишича¸ эндиликда бу рўйхатга пилотсиз бошқариладиган учувчи объектлар деган қўшимча киритилган.

Айни пайтда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси қарори билан мамлакатга кириш пунктида талаб этиладиган божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш Йўриқномасига ҳам ўзгартиш киритилган.

2015 йилнинг 1 январидан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон ҳудудига пилотсиз бошқариладиган учувчи аппаратларни олиб кириш ва улардаан фойдаланишни тақиқлаган эди.

XS
SM
MD
LG