Линклар

МДҲ Ўзбекистон президент сайловига кузатувчилар миссиясини юборади


Сергей Лебедев.

Сергей Лебедев.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси матбуот хизматининг хабар қилишича¸ МДҲнинг кузатувчилар миссиясига Ижроия қўмитаси котиби Сергей Лебедев раҳбарлик қилади.

Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитасининг 5 февраль кунги мажлисида қарор қабул қилинган.

Ўзбекистонда 29 март куни навбатдаги президент сайлови ўтказилиши белгиланган.

Ўзбекистонда ўтказилаëтган парламент ва президент сайловларини эркин ва демократик сайлов стандартларига мос келмаслигини таъкидлаëтган Ғарб тизимлари¸ хусусан¸ Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти қошидаги Инсон ҳуқуқлари ва демократик тизимлар бюроси бу сайловларга ўз кузатувчиларини юбормай келаëтир.

Сайловларни кузатишга тўлақонли кузатувчилар гуруҳини юбориш ўрнига ЕХҲТ Ўзбекистон сўнгги парламент сайловларига ҳам чекланган миссиясини юборган эди.

XS
SM
MD
LG