Линклар

Ўзбекистон АҚШнинг минтақадаги асосий шериги бўлиб қолади


АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси сифатида иш бошлаган Памела Спратлен бундан аввал Қирғизистонда элчи бўлган.

АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси сифатида иш бошлаган Памела Спратлен бундан аввал Қирғизистонда элчи бўлган.

АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси сифатида иш бошлаган Памела Спратлен журналистлар билан ўтказган учрашувида Ўзбекистоннинг бутун минтақа¸ хусусан¸ Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш бобида Вашингтоннинг яқин ҳамкори бўлиб қолишини таъкидлади.

Элчи хоним таъкидича¸ Ўзбекистонни Афғонистон билан боғлайдиган темир йўл¸ шунингдек¸ афғон истеъмолчиларига экспорт қилинаëтган ўзбек электроэнергияси минтақадаги хавфсизликни таъминлашга қаратилган биргаликдаги ҳаракатларнинг муҳим қисмидир.

Айни пайтда ўтган ой Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси раҳбари сифатида иш бошлаган Памела Спратлен¸ Ўзбекистон билан сиëсий-иқтисодий¸ хавфсизлик ва инсон ҳақлари масалалари бўйича ҳамкорликни кучайтириш элчи сифатида ўзининг устивор вазифаси эканини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG