Линклар

logo-print

Википедияга қўл телефонидан бепул кириш имконияти шу кунда жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда мавжуд.

Ҳозирча Ўзбекистонда фойдаланилмаётган бу имкониятни Википедия Жамғармасининг мазкур Интернет энциклопедиядан бепул фойдаланишга қаратилган - Wikipedia Zero лойиҳаси яратган.

Wikipedia Zero лойиҳасида иштирок этаётган мамлакатлардаги (юқорида зикр этилган Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам) йирик мобил алоқа операторлари ўз абонентларига Википедиядан бепул фойдаланиш имконини беради.

Бу имкониятдан қандай фойдаланасиз?

Бунинг учун ё Википедиянинг мобил версиясидан фойдаланасиз ёки компьютерингизда zero.wikipedia.org сайти орқали Википедия саҳифаларига кирасиз.

Одатда бу хизматдан фойдаланиш учун уни активация қилиш керак.

Масалан, Қирғизистонда Beeline мижозлари *319#, MegaCom мижозлари эса *455*1# кодларини теришлари керак.

***

Биз бирга кирдик

Юқорида танишганингиз янгилик Озодлик радиоси OzodWiki лойиҳаси доирасидаги эшиттиришларнинг юбилей сони янгилигидир.

Бундан роппа-роса бир йил муқаддам – 2014 нинг 6 февралида биринчи эшиттириши ҳавога узатилган OzodWiki лойиҳаси илмий-маърифий лойиҳа бўлиб, илмни тарғиб қилувчи Википедияни озодликчи-тингловчи-муштарийларимиз орасида тарғиб қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эди.

Wiki-эксперт Нодир Отаев

Wiki-эксперт Нодир Отаев

Бир йил давомида бу лойиҳа доирасида 29 та эшиттириш тайёрланди, бугунгиси – 30-инчисидир.

Эшиттиришларимизда Сиз муштарийни Ўзбекча Википедия мақолаларини ёзишда иштирок этаётган муаллифлар билан ҳафтанинг энг асосий сўз-тушунчаларининг Ўзбекча Википедия талқини билан таништирдик.

OzodWiki лойиҳаси ўтган бир йилда нималарга эришди?

Wiki-экспертимиз Нодир Отаев билан суҳбатмиз шу ҳақда бўлди:

XS
SM
MD
LG