Линклар

Қозоғистон ҳукумати томонидан ёпиб қўйилган “Адам бол” журналининг бош муҳаррири Гулжан Ергалиева 5 февраль куни 18 кунлик очлик акциясини тўхтатди.

Хабарларда айтилишича, бунга муҳаррирнинг саломатлиги жиддий ёмонлашгани сабаб бўлган. Ергалиева ўз журналининг ёпиб қўйилишига норозлик сифатида Алматида 19 январь куни очлик эълон қилган эди.

“Адам бол” журнали Алмати суди қарори билан “урушни тарғиб қилиш”да айбланиб ўтган йилнинг декабрида ёпиб қўйилган. Бундай айблов учун журналда Украинада қочқинликда яшаётган мухолифатчи Айдос Садиқовдан олинган интервью чоп этилгани сабаб бўлган. Интервьюда Садиқов Россияни Украинадаги вазиятни таранглаштираётгани учун танқид қилган эди.

Ергалиева билан бирга очлик эълон қилган ҳуқуқ фаоли Рамазан Есергепов юрак ҳуружига учрагани сабабли 1 февраль куни очликни тўхтатишга мажбур бўлган эди.

XS
SM
MD
LG