Линклар

Қирғизистон пойтахти Бишкекда бир неча ўн одам бесоқолбозлар ва бачабозларга қарши қонун қабул қилиниши талаб этиб 5 февраль куни парламент биноси олдида намойиш ўтказди.

Намойишчилар билан учрашган депутат Нуркомил Мамадалиев гей тарғибот тақиқланиши ҳақидаги қонун шу ойда парламентда муҳокама қилиниши ҳақида айтди. Мазкур қонун 2013 йилда Россияда қабул қилинган қонунга ўхшаш бўлиб, мамлакат ҳудудида гей тарғибот билан шуғулланган шахсларни жиноий жавобгарликка тортилишини назарда тутади. Қонун лойиҳасида бесоқолбозлик ҳақида ижобий фикр билдирган одамлар бир йилгача қамалиши таъкидланган.

Мазкур қонун Ғарб давлатлари томонидан кескин қораланган ва халқаро ташкилотлар Қирғизистон парламентига мазкур қонунни қабул қилмасликни тавсия қилган.

XS
SM
MD
LG