Линклар

logo-print

Афғонистон ҳукумати Покистон билан чегарада камида 18 жангари ўлдирилганини маълум қилди.

Хабарларда айтилишича, жанглар Нангаҳор вилоятининг Назян туманида бўлиб ўтган. Отишмада 26 жангари ҳамда 2 полициячи ярадор бўлган. Нангаҳор вилоят полицияси 4 февралда бўлиб ўтган жангларда 4 жангари асирга олинганини билдирган, уларнинг уч нафари Покистон фуқаросидир.

Нангаҳор вилоятидаги жанглар ўтган ҳудудларда яшовчи қабила оқсоқолининг айтишича, отишмада маҳаллий аҳоли вакилларидан олти киши ҳам ҳалок бўлган.

Толиблар эса 4 февраль куни Назянда бўлиб ўтган жангда АҚШ вертолёти уриб туширилгани, ўнлаб афғон ҳарбийси ўлдирилгани ҳамда яралангани ҳақида хабар тарқатган.

XS
SM
MD
LG