Линклар

logo-print

Иордания "Исломий давлат" гуруҳи манзилларини бомбардимон қилди


"Исломий давлат"ни бомбардимон қилиб қайтаётган иордания самолётлари.

"Исломий давлат"ни бомбардимон қилиб қайтаётган иордания самолётлари.

Иордания ҳарбий самолётлари 5 февраль куни “Исломий давлат” гуруҳининг Суриядаги манзилларини бомбардимон қилганидан сўнг мазкур гуруҳ томонидан тириклай ёқиб юборилган иордан учувчиси Муоз ал Касасбеҳ яшаган шаҳар узра учиб ўтди.

Учувчи яшаган шаҳарга минглаб одамлар аза тутиш учун йиғилди. Марҳумнинг оиласига Иордания қироли Абдулла ҳам таъзия билдирди.

Иордан ҳарбий қўмондонлигининг айтишича, ҳаво зарбалари “Исломий давлат”нинг Суриядаги Дайр ал Зор вилояти ва Раққа шаҳридаги манзилларига берилган.

“Исломий давлат” гуруҳи 3 февраль куни гаровдаги Иордан учувчиси Муаз ал Касабеҳни қафасга солиб тириклайин ёқиб юборган эди. Мазкур ваҳшийлик “Исломий давлат” томонидан видеога олиниб, Интернет тармоғи орқали тарқатилган.

Бу воқеадан ларзага келган минглаб иорданияликлар ўлдирилган учувчи учун ўч олинишини ҳукуматдан талаб қилиб намойишга чиққан.

Шундан сўнг Иордания қироли Абдулла “Исломий давлат”га қарши аёвсиз зарба берилиши ҳақида баёнот берган эди. Иордания АҚШ етакчилигидаги "Исломий давлат"га қарши курашаётган коалициянинг аъзоси ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG