Линклар

Бугун Москвада Россия, Германия, Франция раҳбарлари Украина масаласини муҳокама қилади


5 февралда Киевда Порошенко (ўртада) билан учрашган Ангела Меркел (чапда) ва Француа Олланд (ўнгда) бугун Путин билан музокаралар ўтказади.

5 февралда Киевда Порошенко (ўртада) билан учрашган Ангела Меркел (чапда) ва Француа Олланд (ўнгда) бугун Путин билан музокаралар ўтказади.

Германия канцлери Ангела Меркел ва Франция президенти Франсуа Олланд Украинадаги вазиятни барқарорлаштириш режасини Россия президенти Владимир Путинга тақдим этади.

Мазкур режа 5 феврал куни Киевда Украина президенти Петро Порошенко билан муҳокама қилинган эди. Режанинг тафсилотлари ҳозирча очиқлангани йўқ.

Меркел ва Олланд бугун Москвада Путин билан Украина масаласида сўзлашувлар олиб боради. Порошекно учрашув натижасида Украина шарқидаги жанглар тўхтатилишига эришилишини умид қилаётганини билдирди. Украина шарқида 2014 йил апрелидан бери давом этаётган отишмаларда шу кунгача 5350 одам ҳалок бўлган.

Аввалроқ Киевда Порошенко билан учрашган АҚШ Давлат котиби Жон Керри Вашингтон Украина масаласида дипломатик ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини, аммо бу АҚШ Россия танклари ва ҳарбийлари чегарани бузиб ўтаётганига “кўз юмиши”ни англатмаслиги ҳақида гапирган.

Керри президент Барак Обама яқин орада Украинага айримачилар билан курашиш учун қурол бериш масаласини ҳал этишини билдирди. Москва эса бунга жавобан АҚШнинг Украинага қурол бериши хавфсизликка таҳдид сифатида кўрилиши ҳақида баёнот берган.

XS
SM
MD
LG