Линклар

Қўшиқ бўлиб куйланган юзлаб шеърлари билан миллионлаб ўзбекларнинг қалбидан жой олган шоир Муғанний – Ғанижон Холматов ҳаёт бўлганида 5 февраль куни 66 ёшни қаршилаган бўлар эди. Шу кунларда Ўшда машҳур шоирни хотирлаш кечалари ўтказилмоқда.

Ўшдаги Ленин номидаги ўрта мактабда мархум шоир Ғанижон Холматов таваллудининг 66 йиллигига бағишланган “Муғаннийни эслаб” номли кеча ўтказилди.

Тадбирда Ўшлик таниқли санъат арборлари, қўшиқчилар, шоирлар ва мактаб ўқувчилари иштирок этди.

Таниқли санъаткорлар Хамидилло Матхолиқов ва Дилорам Соипова адибнинг шеърларига басталанган қўшиқларини куйлашди.

Шерали Жўраев ижросидаги Муғанний шеърига басталанган "Сен кетдинг аста аста" қўшиғи.

Мактаб ўқувчилари эса мехмонларга Шерали Жўраев, Карим Соипов, Илҳом Ахмад каби қўшиқчилар томонидан Ғанижон Холматов шеърларига басталаган қўшиқларга рақс ижро этиб беришди.

Шоир вафоти муносабати билан озодлик тайёрлаган эшиттириш.

Муғанний тахасллуси билан ижод қилган Ғанижон Холматов1949 йилда Ўш шаҳрида таваллуд топган эди. Унинг ғазалларига битилган қўшиқларни Шерали Жўраев, Охунжон Мадалиев, Муҳриддин Ҳолиқов,Тохир Маҳкамов, Муҳаммадкарим Соипов, Расулжон Ураимжонов каби эл севган ўнлаб санъаткорлар ижро этган.

Унинг “Сен кетдинг аста аста”, “Алам жон”, “Армонларим”,”Онани хурмат қилинг” кабикўпгина қўшиқлари ўзбек халқининг ҳақиқий маънавий бойлигига айланган.

Муғанний 2014 йилнинг 9 июнида Ўш шаҳрида вафот этди.

Ўшда ўтказилган тадбирдан суратлар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG