Линклар

НАТО Шарқий Европада янги олтита база ташкил қилади


Йенс Столтенберг.

Йенс Столтенберг.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг 5 февраль куни ташкилот Шарқий Европада олтита база ўрнатиш ва Россиянинг Украинадаги агрессиясига қарши 5 минг аскардан иборат тезкор гуруҳ тузишга розилик берганини билдирди.

Столтенберг Брюсселда ўтган НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғинидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Франция, Италия, Испания, Польша ва Британия бу борада муайян мажбуриятларни ўз зиммасига олганини билдирди.

“Биз зудлик билан Болгария, Эстония, Латвия, Литва, Польша ва Руминияда олтита кўп миллатли ҳарбий қўшинларни жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилдик”, деди НАТО Бош котиби.

Шу билан бирга НАТОнинг тезкор ҳаракат қилувчи қўшинлари сони ҳозирги 13 минг аскардан 30 минг аскарга кўпайтириладиган бўлди.

НAТОнинг бу ҳaрaкaтлaри Россиянинг Қримни aннексия қилишигa жaвобaн Шaрқий Европa хaвфсизлигини кучaйтиришгa қaрaтилгaни aйтилмоқдa.

Брюссел йиғинида НАТО Мудофаа вазирлари Россиянинг ўз ядровий стратегиясига ўзгартиш киритиб¸ исталган ҳарбий қарама-қаршиликда ядро қуролларидан фойдаланиш эҳтимолига йўл очиш уринишлари юзасидан жиддий хавотир билдирди.

XS
SM
MD
LG