Линклар

logo-print

Россияда йил охиригача 20 фоиз матбуот нашри қисқариши мумкин


Москва журналистлар уюшмаси раҳбари Павел Гусев

Москва журналистлар уюшмаси раҳбари Павел Гусев

Жорий йил охиригача Россия ҳукуматининг янги қонун ва қарорлари ортидан оммавий ахборот воситалари (ОАВ) 20 фоизга қисқариши мумкин.

Бу ҳақда гапирган Москва журналистлар уюшмаси раҳбари Павел Гусевга кўра, сўнгги 3,5 йил давомида қонунчиликка ОАВ тизимини поймол қилишга хизмат қиладиган тахминан 100та қўшимча киритилган.

Гусевнинг айтишича, биргина "Россия почтаси"га ажратилган дотациянинг қисқартирилиши натижасида обуна кўрсаткичи 20,1 фоизга камайган.

Москва журналистлар уюшмаси раҳбари ҳисоб-китобича, сўнгги 1,5 йил давомида газета-журнал тарқатадиган киоскларнинг 40 фоизи ёпилган.

XS
SM
MD
LG