Линклар

Хоразмлик йигит Россиядан 20 минг евро товон пули ундирди


 Рашид Раззоқов.

Рашид Раззоқов.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг 5 февралдаги қарорига кўра, 2009 йилда Воронеж милицияси томонидан қийноққа солинган Ўзбекистон фуқароси Рашид Раззоқовга Россия ҳукумати 20 минг евро товон пули тўлаши шарт.

Суд қарорида Раззоқовнинг қийноққа солингани ҳолати Россия томонидан тергов қилиниб, айбдор шахслар адолатли судлов орқали жазоланиши талаб этилган.

2009 йилда Воронежда милиция ходимлари Рашид Раззоқовни гўёки уят гаплар билан сўкингани учун ҳибсга олиб, уни икки кун давомида қийноқларга солингани хабар қилинганди.

“Мемориал” ва “Фуқаровий кўмак” ташкилотларининг Раззоқовга беш йил давомида кўрсатган ҳуқуқий ёрдами натижасида ўзбек муҳожирини қийноққа солган милиция ходимларига нисбатан жиноят иши очилди.

2011 йил ноябрида Воронежнинг Ленин туман суди қароридан сўнг Раззоқовга 840 минг рубль товон пули тўланди.

XS
SM
MD
LG