Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:21

Тожикистонда ўзини пайғамбар деб эълон қилган шахс уй қамоғига олинди


Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ўзини шайх, авлиё, Имом Маҳдий ва охирзамон пайғамбари деб эълон қилган Шайх Темурни ушлагани ҳақида хабар тарқатди. Айни пайтда Шайх Темур уй қамоғида сақланаётгани айтилмоқда.

Тожикистон давлат телевидениеси 6 февраль куни Шайх Темур ҳақида тайёрланган махсус кўрсатув эфирга узатилишини эълон қилди.

Кўрсатувнинг қисқача эълонида айтилишича, Шайх Темур одамларнинг ишончига кириб фирибгарлик ҳаракатлари содир этган. У ёш қизларни тавқи лаънат билан қўрқитиб, уларни хотинликка олган.

Кўрсатув анонсида қизларнинг ота-оналари лаънатланганлар бўлиб қолишдан қўрқиб, қизларини шайхга эрга беришга рози бўлишганини айтади.

Кўрсатувда шайхни кузатаётган одамлар у ўтирган машинани ўпаётгани, шайх ўтирган хонадан шайхга орқа қилмасдан чиқиб кетаётгани ҳақидаги тасвирлар бор.

Ўзини Пайғамбар деб эълон қилган тожикистонлик "Шайх Темур" ҳақидаги кўрсатувдан анонс
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:13 0:00

Ўзбекистонда ҳам 2012 йилнинг августида ўзини "сўнгги пайғамбар"¸ "ҳазрати Учқун" деб эълон қилган қаршилик 48 яшар Учқун Йўлдошев¸ МХХ томонидан қўлга олиниб¸ диний ақидапарастлик ва фирибгарлик каби жиноятларда айбланган ва суд ҳукми билан 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

XS
SM
MD
LG