Линклар

Бугун Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг еттинчи қурултойида Ислом Каримов сайловолди дастурини ўқиб эшиттирди.

Бу ҳақда хабар қилган UzDaily.uz сайти хабарига кўра, Ислом Каримов ўз дастурида хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги барча тўсиқларни олиб ташлаш ва тадбиркорларга мутлақ эркинлик бериш ҳақида гапирган.

Президент тузилмавий ислоҳотларни ва юқори натижаларга эришиш учун мамлакат иқтисодини диверсификация қилишни давом эттиришини айтган.

Ислом Каримов сайловолди дастурида мамлакатдаги инвестиция муҳитига тўхталиб, мамлакатга инвесторларни кўпроқ жалб қилиш йўлларини айтган. Президент фикрича, Ўзбекистондаги маҳаллий компаниялар акцияларини хорижий инвесторларга таклиф қилиш керак ва бу ташкилотларга янги технологиялар кириб келишини таъминлайди ҳамда экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Президентнинг яна бир таклифи, ичимлик суви ҳақида бўлган. Унинг фикрича, бу соҳага харажатни аямаслик керак.

ЎзЛиДеп қурултойи делегатлари Ислом Каримовнинг сайловолди дастурини тасдиқлаган.

XS
SM
MD
LG