Линклар

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло олдидаги қарздорликни узиш учун Россия футбол иттифоқига 400 миллион рубль миқдоридаги имтиёзли кредит беради.

ТАСС агентлигининг хабар беришича, Капелло ва терма жамоа менежери Орест Чинквинига 2014 йилнинг июнидан бери ойлик берилмаган.

“Россия учун ишлаётган одам ўз меҳнати учун ҳақ ололмаса, бу шармандалик", деб айтган Алишер Усмонов.

Россия фуқароси бўлган Алишер Усмонов “Медиахолдинг” ширкати, “Коммерсантъ” нашриёт уйи хўжайини ҳамда “Металлоинвест”, DST Global ва Mail.ru ширкатларининг эгаларидан биридир.

XS
SM
MD
LG