Линклар

logo-print

Москва: Германия, Франция, Россия лидерлари учрашуви натижалари номълум


Германия ва Франция раҳбарларининг Россия президенти Владимир Путин билан 6 февралда Украина масаласида беш соатдан ортиқроқ давом этган музокаралари натижасида қандай қарор қабул қилингани очиқлангани йўқ.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков томонлар учрашуви “конструктив ва кенг қамровли” бўлганини билдирди. Песковга кўра, давлат раҳбарлари Украина шарқида ўқ отишни тўхтатиш юзасидан қабул қилиниши мумкин бўлган эҳтимолий ҳужжат устида ишлашда давом этишга келишиб олган.

Хабарда айтилишича, Путин, Меркел ва Олланд 8 февралда Украина президенти Петро Порошенко билан телефон орқали музокара ўтказади.

Германия канцлери Ангела Меркел ва Франция президенти Франсуа Олланд 5 февралда Киевда Украинада барқарорликни тиклаш режасини муҳокама қилган эди. 6 февралда Меркел ва Олланд Путин билан мазкур режани муҳокама қилиш учун Москвага келган эди.

XS
SM
MD
LG