Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:00

Ҳафта суратлари: Урушнинг совуқ нафаси


Тайваннинг ATR 72-600 учоғи 4 февраль куни ҳалокатга учради. Суратда учоқ ҳалокатга учраётган вақт муҳрлаб қолинган. Ҳалокатда камида 31 одам ўлган, 12 одам бедарак кетган, 15 одамнинг ҳаёти қутқарувчилар томонидан сақлаб қолинган.

Украинанинг жанглар бораётган Дебальцево шаҳридан қочаётган аёл.

Дебальцеводан эвакуация қилинаётган аёл автобусга чиқишдан олдин шаҳарда қолаётган оила аъзолари билан йиғлаб хайрлашмоқда.

Украинанинг Донецк вилоятидаги Вухлегирск шаҳри кўчасидан велосипед миниб кетаётган маҳаллий аҳоли вакили.

Россияпараст исёнчилар қамал қилган Дебальцево шаҳридан маҳаллий аҳоли автобусларда эвакуация қилинаётган пайт.

Афғонистонлик йигит хўрозлар жангидан сўнг ўз хўрозини совутмоқда.

Миср қамоғида бир йил сақланган Ал-Жазира телеширкати журналисти Питер Грест (ўртада) 5 февралда қамоқдан озод этилиб, Австралияга қайтди.Уни Брисбен аэропортида ота-онаси кутиб олди.

Альбаниянинг Мифол қишлоғида сув тошқини.

Ироқнинг Синжур шаҳрини “Исломий давлат” жангариларидан озод қилган Пешмерга курд қуролли кучлари “Исломий давлат” жангарилари томонидан қатлиом қилинган язидийларнинг қолдиқларини топди.

Язидий аёл Ироқда “Исломий давлат” гуруҳи жангарилари томонидани ўлдирилган одамларнинг қолдиқлари орасида ўз қариндошларини изламоқда. Аёл қариндошлари жасадини кийим-кечак қолдиқлари ва шахсий буюмларнинг парчаларига қараб аниқламоқчи.

Эваториал Гвинеядаги Бате шаҳри бозорида сотилаётган тимсоҳлар. Бу ерда тимсоҳ гўштидан турли таомлар тайёрланади. Шунингдек, бозорда одамлар танаввули учун турли калтакесаклар ва маймунлар ҳам сотилади.

Дамашқ яқинидаги Дума шаҳридаги отишмаларда яраланган одамга дала госпитали олдида биринчи тиббий ёрдам кўрсатаётган шифокор. Суратда кўриниб турган болалар ҳам мазкур отишмада енгил яраланган.

Сурия пойтахти Дамашқ яқинидаги Дума шаҳридаги отишма пайтида яраланган бола дала госпиталида ўзига ёрдам кўрсатишларини кутиб навбатда турибди.

Кобулда чой сотаётган болалар исиниш учун ўт ёқмода. Чой сотувчи болаларнинг бир кунлик даромади ўртача 1 долларни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG