Линклар

Франция президенти Франсуа Олланд жума куни кечқурун Германия Канцлери Ангела Меркел ҳамрохлигида Россия раҳбари Владимир Путин билан ўтказилган музокаралар Украина шарқидаги қуролли тўқнашувларни тўхтатиш йўлида қилинган сўнгги уринишларнинг бири бўлганини таъкидлади.

– Агар биз нафақат муроса, балки узоқ муддатли тинчликни ўрнатиш бўйича келишувга эришмасак кейин нима бизни кутаётгани биламиз. Унинг номи эса уруш, - деди Олланд.

Германия канцлери Ангела Меркел ва Франция президенти Франсуа Олланд 5 февралда Киевда Украинада барқарорликни тиклаш режасини муҳокама қилган эди.

6 февралда Меркел ва Олланд Путин билан мазкур режани муҳокама қилиш учун Москвага келган эди.

Германия ва Франция раҳбарларининг Россия президенти Владимир Путин билан 6 февралда Украина масаласида беш соатдан ортиқроқ давом этган музокаралари натижасида қандай қарор қабул қилингани очиқлангани йўқ.

Германия канцлери Ангела Меркел Украинада тинчлик ўрнатиш истиқболлари Россия президенти Владимир Путин билан ўтказилган музокаралардан кейин ҳам савол остида қолаётганини айтган.

XS
SM
MD
LG