Линклар

МАГАТЭ раҳбари: Эрон ўз ядровий дастури бўйича музокараларни фаоллаштириш зарур


Атом энергияси бўйича халқаро агентлик раҳбари Юкия Амано.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик раҳбари Юкия Амано.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ва Эрон ўртасидаги музокаралар ҳал қилувчи паллага яқинлашди. Бу ҳақда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Юкия Амано билдирди.

Аманога кўра, Теҳрон у раҳбарлик қилаётган агентлик билан музокараларини фаоллаштириши ҳамда ўз ядровий дастурининг асосий жиҳатлари юзасидан изоҳлар бериши лозим. Ғарб Эронни ядровий қурол яратишга уринаётганликда айблаб келади. Бу иддаони рад этган Теҳрон эса ўз ядровий дастури тинчлик мақсадларини кўзлашини таъкидлашдан чарчамайди.

XS
SM
MD
LG