Линклар

Украинада тинчлик бўйича мулоқот 11 феврль куни давом этиши маълум қилинди


Украина шарқидаги зиддиятни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича дипломатик уринишлар 11 февраль куни ҳам давом этиши хабар қилинди.

8 февраль куни Украина президенти Петро Порошенко ва Россия президенти Владимир Путин Германия ва Франция лидерлари билан бу борада телефон орқали музокара ўтказди ва мулоқтларни давом эттиришга келишди.

Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Франсуа Олланд Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича янги режани амалга оширишни бошлаш учун 5 февраль куни Киевга, 6 февраль куни эса Москвага борди.

Киев кучлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида 2014 йил апрелидан буён давом этаётган ва 5 минг 350 дан зиёд одам умрига зомин бўлган урушга нисбатан сўнгги пайтларда Вашингтон билан Европа лидерлари қарашларида фарқли жиҳатлар кўзга ташланмоқда.

Хусусан, 7 февраль куни хавфсизлик бўйича Мюнхенда ўтган конференцияда Ангела Меркель Киевга қурол-аслаҳа етказиб бериш Украинадаги вазиятни изга солишга хизмат қилмаслигини билдирди.

АҚШ вице-президенти Жо Байден эса мазкур конференцияда Вашингтон Украинага ҳимоя учун мудофаа воситалари етказиб беришга тайёрлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG