Линклар

logo-print

Ироқда ҳукумат кучлари ИД эгаллаган ҳудудларни озод қилиш амалиётини бошлайди


Ироқдаги ҳукумат қўшинлари ҳарбий машинаси.

Ироқдаги ҳукумат қўшинлари ҳарбий машинаси.

Ироқда ҳукумат кучлари мамлакатнинг “Исломий давлат” гуруҳи томонидан эгаллаб олинган ҳудудларини қайтариб олиш учун яқин ҳафталар ичида жанговар амалиётларни бошлайдилар. Бу ҳақда Ироқдаги халқаро коалиция кучлари мувофиқлаштирувчиси, америкалик генерал Жон Аллен 8 февраль куни Иорданиянинг Петра агентлигига маълум қилди.

Бу амалиётлар чоғида халқаро коалиция Ироқ қўшинларига катта дастак беришини билдирган генерал Алленга кўра, халқаро коалиция сўнгги уч кун ичида “Исломий давлат” гуруҳи объектларига, хусусан, логистик марказлар ва қурол-аслаҳа омборларига ҳаводан 56 марта зарба берган.

Иордания ўз учувчиси ёқиб юборилгани учун мазкур жангари гуруҳдан қаттиқ ўч олишини билдирган.

АҚШ Давлат котиби Жон Керрига кўра, халқаро коалиция Ироқ ҳукуматига ўтган йилнинг август ойидан буён кўрсатаётган дастаги туфайли Бағдод 2014 йилда “Исломий давлат” гуруҳи томонидан эгаллаб олинган ҳудудларнинг қарийб 20 фоизини қайтариб олишга муваффақ бўлган.

XS
SM
MD
LG