Линклар

Шу йилнинг 1 февралидан 1 мартигача Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги ўтказилади.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, бу давр ичида бутун республика бўйлаб банг моддаси суиистеъмоли билан боғлиқ қонунбузарликлар профилактикасига қаратилган ташвиқот ишлари олиб борилади.

Бундан ташқари, ойлик доирасида бангфурушлик ва ёшларни гиёҳвандликка жалб қилиш билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш бўйича ҳам махсус тадбирлар ўтказиш мўлжалланган.

Ўтган йили ўтказилган гиёҳвандликка қарши кураш ойлик чоғида, маълумотларга кўра, бу билан боғлиқ 385 жиноят аниқланган, ноқонуний савдога чиқарилган 53 килограмм наркотик мусодара қилинган.

XS
SM
MD
LG