Линклар

logo-print

Украина шарқидаги бўҳронни ҳал қилиш бўйича 11 февралда Минскда ўтказилиши режаланган Россия, Украина, Германия ва Франция лидерлари иштирокидаги саммитнинг бўлиши ҳозирча номаълум қолмоқда.

Бу ҳақда маълум қилган Германия Ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайерга кўра, ушбу музокараларни бошлашдан аввал ҳал қилиниши лозим бўлган бир қанча масалалар мавжуд.

“Норманд формати”даги учрашув ўтказилиши ҳақида Германия канцлери ҳамда Франция, Россия ва Украина президентлари ўртасида якшанба куни бўлиб ўтган телефон суҳбатидан кейин маълум бўлди.

Украина президенти Петро Порошенко ўз расмий сайтида Минск саммити Киев кучлари ва россияпараст исёнчилар ўртасида Донбассда кечаётган урушга тез орада чек қўйилишига олиб келишига ишонч билдирди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Минскдаги учрашувда “муҳим қарорлар қабул қилиниши”ни кутаётганини таъкидлади. Бироқ Россия президенти Владимир Путин бу борада ҳали бирор фикр билдирганича йўқ.

Бугун Вашингтонга етиб борган Ангела Меркель билан АҚШ Президенти Барак Обама Донбассдаги бўҳронни муҳокама қилиши режаланган.

XS
SM
MD
LG