Линклар

Душанба куни Брюсселда Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар вазирлари учрашувида Украина бўҳрони бўйича янги санкция рўйхати тасдиқланди. Лекин янги санкциянинг эълон қилинши 16 февралга қолдирилди.

Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиусга таяниб хабар қилган Reuters агентлиги маълумотига кўра, Донбассдаги тўқнашувлар муаммосини ҳал қилиш музокараларига ҳалақит қилмаслик учун янги санкциянинг эълон қилиниши кечиктирилган.

Фабиусга кўра, санкция билан боғлиқ кейинги ҳаракатлар Минск саммити натижаларига боғлиқ бўлади.

Янги санкция рўйхатига кирган шахсларга нисбатан виза тақиқи қўлланилиб, уларнинг молиявий активлари музлатилади.

Ғарб лидерлари Россия ҳукуматини Украина шарқидаги айирмачиларни қўллашда айблаб келади. Кремль бу айбловларни мутлақо инкор қилиб келади.

XS
SM
MD
LG