Линклар

2 февралдан 6 февралгача Олмаотада ўзбек-қозоқ чегараси демаркацияси бўйича қўшма комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

CA-NEWS маълумотига кўра, йиғилишда Тошкент вилояти билан Жанубий Қозоғистон вилояти ўртасидаги чегара демаркацияси бўйича амалга оширилган ишлар натижаси борасида ҳисобот берилган.

Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан умумий чегараси узунлиги 2 минг 300 километрни ташкил этади.

Икки давлат ўртасида2004 йил 19 апрелида бошланган демаркация туфайли икки томонда ҳам юзлаб уйлар бузилди.

Турар-жойи чегара чизиғига тўғри келган аҳолининг муаммоси ҳам Тошкент йиғилишида тилга олинганига доир бирор хабар йўқ.

Қозоғистон Бош прокуратураси текшируви натижасида аниқланишича, ўзбек-қозоқ чегарасидаги демаркация жараёнида жуда кўплаб хатоликларга йўл қўйилган. Айни камчиликлар боис Сариоғоч тумани ҳокими Жамбил Байгонов ишдан бўшатилган.

Бугунги кунда ўзбек-қозоқ чегарасида 12 та назорат-ўтказиш маскани фаолият кўрсатаяпти. Улардан 2 таси темир йўл ва 10 таси автомобиллар ўтишига мўлжалланган.

“Ғишткўприк” чегара пости ўзбек-қозоқ чегарасидаги асосий пост ҳисобланади. Бу ердан кунига 2 минг одам, 500 дан зиёд автомобиль ўтади.

XS
SM
MD
LG