Линклар

logo-print

Ўзбекистон ўтган йили 55 минг дона енгил автомобилни экспорт қилган


Ўзбекистонда 2014 йилда 245 мингдан ортиқ енгил автомобиль ишлаб чиқарилган ва уларнинг 55 мингтаси экспорт қилган.

Бу ҳақда “Ўзавтосанот” Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмасининг матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, ушбу автомобиллар учун эҳтиёт қисмларни уюшма тизимидаги 16та корхона етказиб берган.

"Ўзбекистон машинасозлик маҳсулотларига энг кўп талаб Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Украина, Беларусь, шунингдек, Индонезия, Бразилия, Туркия ва Жанубий Корея бозорларида бўлмоқда", – дейилади уюшма хабарида.

"Ўзавтосаноат" маълумотида Россия ва Қозоғистон бозорларида ўзбек автомобилларига бўлган талабнинг йилдан йилга пасаяётгани ҳақида айтилмаган.

XS
SM
MD
LG