Линклар

Қуролли тўқнашувлар бўлаётган Украина шарқида шу йилнинг 31 январидан 5 февралигача бўлган давр ичида тинч аҳоли вакилларидан 263 одам ҳалок бўлган, 700дан ортиқ одам яраланган.

Бу ҳақдаги маълумотни БМТнинг Инсонпарварлик масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи бошқармаси сешанба куни эълон қилди.

Ҳисоботда келтирилишича, Украинада қуролли тўқнашувлар бошланган ўтган йилнинг апрель ойидан буён камида 5486 одам, шу жумладан 59 нафар бола ҳалок бўлган, 12972 нафар одам яраланган.

XS
SM
MD
LG