Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:53

ХВЖ собиқ раҳбари Стросс-Кан қўшмачиликда айбланмоқда


Халқаро валюта жамғармасининг собиқ раҳбари Доминик Стросс-Кан Франциянинг Лил шаҳридаги маҳкамада кўрсатма бермоқда.

Тергов хулосига кўра, Стросс-Кан Лилл, Париж ва Вашингтонда фоҳишалар иштирок этган кечаларда бир неча бор иштирок этган.

65 ёшли Стросс-Кан шундай кечаларда иштирок этганини инкор этмаяпти.

Лекин, ХВФ собиқ раҳбари бу аёлларнинг фоҳиша эканлигини билмаганини айтиб, ўзига қўйилган айбловни рад қилмоқда.

Кан 2011 йилда Манхэттендаги ҳашаматли меҳмонхона ходимасига жинсий тажовуз қилганлик айби билан ҳибсга олинган эди.

Кейинчалик Ню Йорк суди ҳаками Стросс Канга қўйилган барча айбловни олиб ташлаб, меҳмонхона ходимасининг кўрсатмалари шубҳали бўлганини маълум қилди.

Айни воқеага қадар Доминик Стросс Кан Францияда ўтказилган сайловда президентлик лавозимига асосий даъвогарлардан бири сифатида қаралаётган эди.

XS
SM
MD
LG