Линклар

Яманда октябрь ойида олиб қочилган тожикистонлик шифокор озод этилди.

Гулрухсор Рофиева 10 февраль куни озод этилган ва ҳозир Мариб шаҳридаги касалхонададир.

36 ёшли шифокор Рофиева Мариб вилоятида уни гаровга олган қабила вакиллари билан узоқ олиб борилган музокаралардан сўнг озод бўлди.

Яманда хориж фуқароларининг ўғирлаб кетилиши воқеси тез-тез учрайди. Жанггарилар ва қабила вакиллари қамоқдаги яқинларини озод қилиш мақсадида ёки давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар яхшиланиши талаби билан ҳукуматга босим ўтказиш учун хориж фуқароларини ўғирлаб кетади.

XS
SM
MD
LG