Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:28

Ўзбекистон ИИВ тизимида бир қанча раҳбар лавозимларига янги одамлар тайинланди


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг айрим вилоят ва шаҳарларидаги бўлимлари раҳбарлиги лавозимларига янги шахслар тайинланди.

Podrobno.uz. нашрига кўра, Ички ишлар вазирлигининг Фарғона вилояти Риштон тумани бўлими бошлиғи этиб Аҳмад Насридинов, айни шу вилоятнинг Кувасой шаҳри бўлими раҳбари лавозимига эса Фарух Ўсаров тайинланган.

Шунингдек, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри милицияси бошлиғи этиб Умид Қличев, Янгийўл тумани ИИВ бўлими бошлиғи этиб Нурбек Сафаров, Навоий вилояти Навбаҳор тумани ИИВ бўлими бошлиғи этиб эса Бекзод Усмонов тайинланган.

Бундан ташқари Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи муовини лавозимини Рамазон Ашрапов эгаллаган.

Ички ишлар вазирлиги бўлимларидаги ушбу лавозим ўзгаришлари сабаблари маълум эмас.

XS
SM
MD
LG