Линклар

Озодликка Россиядан мактуб йўллаган тингловчи Қозон вокзалида бошидан ўтказган саргузаштларини ҳикоя қилди. Унинг иддаосича¸ маҳаллий мулозимлар билан кундалик тушумини ўртоқлашиш эвазига тил бириктирган ўзбеклар қароқчилик билан шуғулланмоқда.

Қуйида ушбу мактубни ўзгаришсиз чоп этаяпмиз:

"Мен ва бўлам тоғамни кузатгани вокзалга бордик. Тоғамни катта-катта иккита сумкаси бор. Тоғам билан қўшни қишлоқдан бирга ишлаган шериги ҳам кетаëтган эди. Унинг сумкаси 5 та.

Биз вокзалга келдик. Одатдагидек таможния ходими билет сўради. Иккаласи билетини кўрсатиб¸ ичкарига секин сумкаларини кўтариб бораëтганида бирданига водийлик қароқчи аравакашу безори болалар ўраб олди.

Биз буни кўриб таможния ходимига "бизни ҳам ичкарига қўйинг¸ сумкаларини вагонгача кўтаришиб борайлик", десак кўнмади.

Шу ерда тирикчилик қиладиган қароқчи болалардан бирини чақириб "Жўра¸ бизни ичкарига қўйишмаяпти" деган эдик: "Киринглар¸ мен жавоб бераман" деди. Бу ëрдами учун қўлига икки юз бердик. Таможни ходими ғинг дея олмади. Даже пул берганимизниям кўриб турганди.

Олтинчи вагон эшиги олдида тошкентлик ëши 45ларга борган проводник турганди. У киши қўполлик билан "Одам бошига биттадан сумка. Бошқа мумкин эмас" деди.

Бу проводникни оғзи ҳалиги таможни ходимининг оғзидан анча катта экан. Қолган сумкаларнинг ҳар бирига безбетларча минг рублдан сўради. Тоғам минг¸ шериги эса тўрт минг берди.

Сумкаларни вагон ичкарисига киритиб тахлаëтгандик ҳалиги водийлик қароқчилар вагон ичига кириб келиб бўламни бурчакка тиқиб "Бизгаям минг рубл бер яхшиликча. Бўлмаса ўласан" деб дўқ пўписа қилди. Ноилож минг рубл берди.

Тоғамнинг шеригини бурчакка тиқиб ўн минглик телефонини олиб қўйди. Вагон проводнигига минг ланат бўлсин! У ифлос ўша пайт индамай томоша қилиб турди.

Шунақа талон-тарожлик билан тоғам ва шеригини жўнатдик. Кейин билсак ҳалиги водийлик қароқчилар ўша вокзал мулозимларининг лайчалари экан. Улар ҳар куни шу тарзда пул ишлаб¸ маҳаллий мулозимларга кунлик план топширар экан.

Поездга билет арзон¸ кўпроқ юк олиб кетаман деб ўйлаган шўрлик мигрант минг пушаймон еркан".

Бу мактуб ортидан мухбир боғланганида мактуб муаллифи қўшимча саволларга ҳам жавоб берди:

XS
SM
MD
LG