Линклар

Москва суди Надежда Савченко ҳибс муддатини уч ойга узайтирди


Москванинг Басманный суди бугун украиналик учувчи Надежда Савченконинг ҳибс муддатини яна уч ойга узайтирди.

Ҳимоячилари Савченконинг гаров пули эвазига озод этилишини талаб қилишаётганди.

Россия томони украин учувчисини Луганскда россиялик икки журналист ўлимида айбламоқда.

Надежда Савченко ўзига билдирилган айбловни рад этмоқда ва уни россияпараст исёнчилар ўғирлаб, Россияга олиб келганларини айтмоқда.

Савченко ўтган йил ўрталаридан бери қамоқда қолмоқда. У ҳибсхонада очлик ҳам эълон қилган ва аҳоли оғир экани билдирилган.

Бугун судда сўз олган украиналик учувчи қамоқда очликни давом эттиришини айтди.

XS
SM
MD
LG