Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:08

Краматорск Град ракеталаридан ҳужумга тутилди


Украина шарқидаги Краматорск шаҳри аэропорти, у ердаги украин ҳарбий кучларининг қароргоҳи ва шаҳардаги аҳоли пунктлари бугун “Град” қуролларидан ўққа тутилди.

Ҳужум оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлган, камида 15 одам яраланган.

Ракеталардан бири Парково кўчасидаги аҳоли яшайдиган тўққиз қаватли уйга келиб тушган.

Украина томонига кўра, “Град” ракеталари Краматорскдан 50 километр узоқликдаги Гориловка шаҳридаги россияпараст айирмачилар тарафидан отилган.

Айирмачилар вакиллари Краматорскка ҳужум қилмаганликларини айтишмоқда.

XS
SM
MD
LG