Линклар

Жорий йилдa Янги Зеландияда бўлиб ўтган U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ёшлар "F" гуруҳида беллашади.

Сешанба куни ўтган қуръа ташлаш маросими натижалари ҳақида Ўзбекистон футбол федерацияси маълум қилди.

Ўзбекистоннинг 20 ёшгача бўлган ёшлардан иборат терма жамоаси "F" гуруҳида Германия, Гондурас ва Фиджи ёшлар терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Ўзбекистонлик ёшлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Германияни гуруҳ фаворити дея баҳолаган бўлса, қолган уч жамоанинг имконияти тенг эканлигини айтди.

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 30 май куни старт олади. Унда 24 мамлакат жамоалари иштирок этади.

Эслатамиз, Ҳайдаров бошчилигидаги ёшлар терма жамоаси 2014 йилда ўтган 19 ёшгача бўлган футболчилар орасидаги Осиё чемпионатида ярим финалгача етиб бориб, 2015 йилги ёшлар Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киртган эди.

XS
SM
MD
LG